Колумбия президенти Густаво Петро Венесуэла раҳбари Николас Мадурони АҚШда эмас, Венесуэлада суд қилиш керак, деган фикрни билдирди.
"Уни қайтариш керак, чунки у аслида ўғирланган ва уни Америка суди эмас, Венесуэла суди суд қилиши керак," - дея унинг сўзларидан иқтибос келтиради РИА Новости.
Петро, шунингдек, Венесуэлага қарши ҳар қандай ташқи ҳарбий ҳаракатларга йўл қўйиб бўлмаслигини айтди.