Колумбия 2026 йил 19 сентябрдан бошлаб Эрон билан дипломатик муносабатларни расман тўхтатди.
«Ташқи ишлар вазирлиги 2026 йил 19 сентябрдан Эрон Ислом Республикаси билан дипломатик муносабатлар расман узилганини маълум қилади», — дейилади Колумбия Ташқи ишлар вазирлиги хабарида.
Вазирлик бу қарор мамлакат миллий хавфсизлиги ва Ғарбий ярим шар хавфсизлиги манфаатларидан келиб чиқиб қабул қилинганини таъкидлади.
Шунингдек, қарорга сабаб сифатида Ҳурмуз бўғозининг ёпилиши ҳамда Эрон ядровий дастурини текшириш бўйича МАГАТЭ фаолиятига тўсқинлик қилиниши ҳам кўрсатилди.