Бугун 19 май, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Коллежлар тизими тўлиғича Меҳнат вазирлигига ўтказилади — Шавкат Мирзиёев

Коллежлар тизими тўлиғича Меҳнат вазирлигига ўтказилади — Шавкат Мирзиёев

Ишсизликни бартараф этиш мақсадида ҳозирда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тасарруфида бўлган коллежлар Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигига ўтказилади. Бу ҳақда 21 январь куни Шавкат Мирзиёев Бухоро вилояти Олот туманида вилоят фаоллари билан бўлиб ўтган йиғилишда айтиб ўтди, дея хабар берди Kun.uz. 

«Барча коллежлар Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги тасарруфига ўтказилади. Ўзи коллежларнинг жойи шу вазирликда, олий таълимда эмас. Сабаби, вазир Нозим Ҳусанов коллежларга аниқ буюртмалар шакллантириб беради. Коллежлар эса ҳар бир ҳудудларга зарур бўлган мутахассисларни тайёрлайди», — деди президент.

Шавкат Мирзиёевнинг айтишича, коллежлар ёшларни касбларга ўргатиб, бу бўйича сертификатлар беришни йўлга қўяди. Шунингдек Ishga marhamat мономарказларини ва маҳаллаларни коллежларга бириктириш топшириғи берилди.

Киритилди: 14:40 22.01.2021. Ўқилди: 1814 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!