Самарқанд вилояти ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда Ургут туман касб-ҳунар коллежи ўқитувчиси, 1986 йилда туғилган К.А. маҳаллий фуқарони мансабдор танишлари орқали ўзи ишлаётган коллежга ишга киритиб қўйиш эвазига 1000 АҚШ доллари олаётган вақтда қўлга олинди.
Ҳозирда ушбу шахсга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.