Бугун 24 июнь, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Кокорин ва Мамаев қамоқда қоладиган бўлди

A A A
Кокорин ва Мамаев қамоқда қоладиган бўлди

Москва шаҳрининг Пресня суди Зенит ҳужумчиси Александр Кокорин, унинг укаси Кирилл Кокорин, Краснодар яримҳимоячиси Павел Мамаев ва унинг дўсти Александр Протасовицкий устидан очилган жиноят иши бўйича маҳкама ўтказди.

Унда терговчиларнинг илтимосномасига кўра, айбланувчиларнинг ҳибсдаги муддатини чўзиш масаласи кўрилди. Суд илтимосномани қондириб, ҳибс муддатини яна 6 ойга узайтирди. Энди айбланувчилар 25 сентябрга қадар тергов изоляторида қолишади.

Эслатиб ўтамиз, 2018 йил октябрь ойида ака-ука Кокоринлар, Мамаев ва Протасовицкий Москва шаҳридаги бир неча муштлашувларда иштирок этишгани учун 8 декабрга қадар ҳибсга олинган эди. Кейинчалик, тергов ишлари якунланмагани учун ҳибс муддати 2 марта - 8 февралга ва 8 апрелга қадар узайтирилганди.

Manba: oxo.uz

Киритилди: 23:30 03.04.2019. Ўқилди: 2079 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!