Бугун 3 апрель, 2026 йил, жума

O'ZB

Когонда 200 млн сўмлик электр энергия ўғрилиги фош этилди

Когонда 200 млн сўмлик электр энергия ўғрилиги фош этилди

Ўзэнергоинспекциянинг Бухоро вилояти ҳудудий бошқармаси томонидан ўтказилган назорат тадбири давомида Когон туманида жойлашган “T.” МЧЖга қарашли бинода қоидабузарлик ҳолати аниқланди.

Текширувда мазкур объектнинг электр қурилмалари ҳисоблагичдан ташқари тармоққа уланган ҳолда электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиб келингани маълум бўлди.

Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, ушбу қоидабузарлик натижасида электр таъминоти корхонасига 204 миллион сўм миқдорида зарар етказилган.

Айни пайтда ҳолат юзасидан ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.

Киритилди: 19:22 27.01.2026. Ўқилди: 878 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!