Бугун 18 апрель, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Когон туманида ёнғин юзага келди

Когон туманида ёнғин юзага келди

Бугун, 8 июнь куни тахминан соат 01:09 да Бухоро вилояти Когон тумани “Сараён” МФЙ ҳудудида жойлашган “Бухоро парранда” ҳ/ж.да ёнғин келиб чиққан. Натижада, ушбу масканнинг 500 кв.м очиқ майдонида 600 дона беда-пресс ҳамда ем хашаклар ёнғиндан зарар кўрган.

Ҳолат юзасидан вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ёнғин-қутқарув гуруҳи 01:20 да етиб бориб, 01:40да ўраб олинган. Қутқарувчиларнинг саъй-ҳаракати туфайли ёнғин соат 03:55да тўлиқ бартараф этилди. Шунингдек, ем-хашак сақлаш биносининг 100 кв.м. майдони сақлаб қолинган. Ёнғин сабаби ва зарари аниқланмоқда.

Ҳодисада ҳалок бўлган ва жабрланганлар аниқланмаган.

Киритилди: 11:42 08.06.2021. Ўқилди: 1909 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!