Бугун 2 май, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Кобулдаги дўконларда озиқ-овқат маҳсулотлари тугаган, шакар анчадан бери йўқ

Кобулдаги дўконларда озиқ-овқат маҳсулотлари тугаган, шакар анчадан бери йўқ

Aфғонистонда ҳозир асосий муаммо иқтисодий жиҳатдир, дўконларда баъзи маҳсулотлар аллақачон тугаган. Бу ҳақда Россиянинг Кобулдаги элчиси Дмитрий Жирнов РИA Новостига берган интервюсида маълум қилди.

Унга кўра, қочган президент Aшраф Ғани ҳукумати даврида мамлакат бюджетининг тўртдан уч қисми Ғарбнинг хайрия маблағлари ҳисобига шаклланган.

"Энди у кесилди, Aфғонистон активлари музлатилди, Aмерика банкларида сақланаётган олтин-валюта захиралари ҳам музлатилди", - дея тушунтирди Жирнов мамлакатда пул камлигини таъкидлаб.

Унинг қўшимча қилишича, ҳозир республикада нархлар ошмоқда, озиқ-овқат маҳсулотлари жавонлардан йўқолиб бормоқда. Масалан, Кобулда шакар йўқ. Бундан ташқари, миллий валюта девалвация қилинди.

Киритилди: 09:28 04.09.2021. Ўқилди: 2534 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!