Кир Стармер истеъфога чиқиши мумкин. Лейбористлар Буюк Британия бош вазирига қарши фитна тайёрламоқда. Ҳукумат раҳбари ноябрь ойи охирида лавозимини тарк этишга мажбур бўлиши мумкин, дея таъкидламоқда British Broadcasting Corporation манбалари.
Уларнинг маълумотларига кўра, Стармернинг партиядошлари унга ўринбосар топиб бўлишган.
Таъкидланишича, Лондон ва Нью-Йорк мерлигидан кейин энди Буюк Британия бош вазирлигини ҳам мусулмон номзод эгаллаши мумкин.
Лейбористлар Ички ишлар вазири Шаббона Маҳмудни энг яхши вариант сифатида кўришмоқда. Шаббона покистонлик, Кашмирдан.
Ҳозирда Кир Стармер Қироллик тарихидаги энг машҳур бўлмаган бош вазирлардан бири ҳисобланади: YouGov таҳлилий компанияси сўровига кўра, унинг ишини респондентларнинг атиги 17 фоизи маъқуллайди.