Бугун 6 июнь, 2025 йил, жума

O'ZB

Кинeматография агeнтлиги ташаббуси билан болалар учун 10 дан ортиқ фильмлар бeпул намойиш этилди

A A A
Кинeматография агeнтлиги ташаббуси билан болалар учун 10 дан ортиқ фильмлар бeпул намойиш этилди

Бугун 1 июнь — Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан Кинематография агентлиги, Республика маънавият ва маърифат маркази, Мактаб ва мактабгача таълим вазирлиги ҳамкорлигида «Янги Ўзбекистоннинг бахтли болалари» шиори остида тадбир ўтказилди.

Кинeматография агeнтлиги ташаббуси билан болалар учун 10 дан ортиқ фильмлар бeпул намойиш этилди

Республика бўйлаб ёш томошабинлар учун Кинематография агентлиги буюртмасига биноан яратилган 10 дан ортиқ фильмларнинг бепул намойишлари ташкил этилди. Жумладан, “Буюк ипак йўли бўйлаб саёҳат” туркуми остида яратилган «Тўмарис» миллий анимацион фильми, «Парининг совғаси», «Қуёш таъми» эртак фильмларининг катта премьераси бўлиб ўтди. Шунингдек, 5 ёшдан 15 ёшгача бўлган ёш томошабинлар аудиторияси учун “Автосаргузаштлар” мультсериали, “Сеҳрли ҳасса”, “Амир Темур”, “Дино ва Завр”, “Хасис баққол” каби мультфильмларнинг ҳам намойиши бўлиб ўтди.

Кинeматография агeнтлиги ташаббуси билан болалар учун 10 дан ортиқ фильмлар бeпул намойиш этилди

Бундан ташқари, кун давомида Ўзбекистон Миллий кино санъати саройида болалар учун шоу-концерт дастурлари, турли мультфильм қаҳрамонлари иштирокида ўйинлар, қизиқарли савол-жавоблар ўтказилди. Шу билан бирга, болажонларни хурсанд қилиш мақсадида кино сарой ёзги ҳовлисида турли аттракционларнинг бир кунлик фаолияти йўлга қўйилди.

Кинeматография агeнтлиги ташаббуси билан болалар учун 10 дан ортиқ фильмлар бeпул намойиш этилди

Киносаройга ташриф буюрган болалар ва уларнинг ота-оналари анимацион фильмлар тақдимоти, шу билан бирга кун давомида уларга ҳамроҳ бўлган мультфильм қаҳрамонларидан мамнун эканликларини таъкидлаб, хурсандчиликлари билан ўртоқлашишди.

Кинeматография агeнтлиги ташаббуси билан болалар учун 10 дан ортиқ фильмлар бeпул намойиш этилди

Кинeматография агeнтлиги ташаббуси билан болалар учун 10 дан ортиқ фильмлар бeпул намойиш этилди

Бугун асосий премьераси ташкил этилган «Тўмарис» миллий анимацион фильми, «Парининг совғаси», «Қуёш таъми» эртак фильмлари 1-2 июнь кунлари барча давлат ва нодавлат телеканалларида ҳам намойиш қилинади.

Кинeматография агeнтлиги ташаббуси билан болалар учун 10 дан ортиқ фильмлар бeпул намойиш этилди

Киритилди: 16:17 01.06.2024. Ўқилди: 1635 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!