АҚШнинг Аризона Университети психологи Михаэл Мехл аёллар вайсақилигини текшириб кўрмоқчи бўлди. У 396 та хоҳловчилардан иборат гуруҳни танлаб олиб (210 таси аёл, 186 таси эркак), ҳар бирига сўзларини электрон тарзда ёзиб олувчи мослама ўрнатди.
- Биз натижалардан ҳайратда қолдик, - дейди профессор Мехл. – Аёллар ва эркаклар ўртасида айтарли фарқ йўқ экан. Аёллар бир кунда ўртача 16 215 та сўз талаффуз қилишса, эркаклар 15 669 та сўз ишлатишар экан, бу фарқ унчалик катта эмас. Бироқ сўзамоллик борасида абсолют рекорд барибир эркакларга тегишли. Чунки уларнинг энг камгапи мулоқот учун бир кунда 795 та сўз ишлатишади, бироқ энг вайсақиси 47 000 та сўзни ҳавога учиради!