Бугун 9 май, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

«Ким у? Рости, танимайман». Режиссёр Зулфиқор Мусоқов Аҳад Қаюм ҳақида

«Ким у? Рости, танимайман». Режиссёр Зулфиқор Мусоқов Аҳад Қаюм ҳақида

Таниқли режиссёр Зулфиқор Мусоқов YouTube’даги «Chotki Tv» каналига берган интервьюсида продюсер, режиссёр ва актёр Аҳад Қаюм ҳақида гапирди.

Қайд этилишича, режиссёр ёш авлод вакили — Аҳад Қаюмни танимайди ва у ҳақда эшитмаган.

«Бугунги кунда ижтимоий тармоқда муҳокама бўлаётган, қайсидир маънода тошлар отилаётган бир инсоннинг ижоди ҳақида фикрингизни билмоқчиман. Сабаби бу ижодкор ойига, керак бўлса йилига жуда кўп сериаллар чиқараётган экан. Энг камида 20 та сериал чиқараркан. Ўша ижодкор ҳақида, унинг ижод услуби ҳақида фикрингиз қандай? Аҳад Қаюм…», — дея савол берган бошловчи.

Зулфиқор Мусоқов эса уни танимаслигини айтиб, ҳайрон қолганини намойиш қилган. «Ким у? Йўқ, рости гап. Танимайман», — деган режиссёр.

Шунингдек, Мусоқов интервью давомида ҳозирги кунда қоровуллар ҳам кино-сериаллар олиши мумкинлигини таъкидлаб, ўзининг ойлиги фаррошникидан ҳам камлигини қайд этган.

«Ҳозир қоровул ҳам кино олиши мумкин. Афсуски, мен кинога жавоб берадиган одам эмасман. Ҳозирда юзаки, ўта бачкана фильмларни кўряпмиз. Ўша нарса сабаб эртаси куни журналистлар ўзбек киноси ўляпти деган гапни овоза қилишади. Ваҳоланки, уларнинг нафақат ўзбек киносига, балки бутун кино санъатига алоқаси йўқ», — дейди режиссёр.

Manba: Teznews.uz

Киритилди: 04:30 21.01.2021. Ўқилди: 7681 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!