Бугун 3 июль, 2024 йил, чоршанба

O'ZB

Ким Путиндан совға сифатида «душман» компонентлари бўлган Aurus'ни олди

Ким Путиндан совға сифатида «душман» компонентлари бўлган Aurus'ни олди

Путин КХДРга ташрифи чоғида Шимолий Корея етакчисига Aurus русумли автомобиль олиб келди. Ўтган йилга қадар Россия ушбу автомобилларни йиғиш учун ускуналарни Жанубий Кореядан олиб келган, дея хабар бермоқда Reuters божхона маълумотларига таяниб.

2018 йилдан 2023 йилгача бўлган даврда Россия камида 34 миллион долларлик Aurus автомобиллари ва мототциклларини йиғиш учун ускуналар ва бутловчи қисмларни импорт қилди.

Импортга Жанубий Кореядан қарийб 15,5 миллион долларлик автомобиль кузов қисмлари, датчиклар, дастурлаштириладиган контроллерлар, калитлар, пайвандлаш ускуналари ва бошқа бутловчи қисмлар киритилган. Хитой, Ҳиндистон, Туркия, Италия ва Европанинг бошқа давлатларидан ҳам эҳтиёт қисмлар келтирилди.

Киритилди: 19:56 28.06.2024. Ўқилди: 5185 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!