"Роберт Ҳабек Трампга Европа АҚШ божларига жавоб бериш учун бошқа давлатлар билан бирлашиши билан таҳдид қилмоқда", деб ёзади CNBC.
"Мен Доналд Трамп босим остида таслим бўлишини, ўз баёнотларига босим билан тузатишлар киритишини кўряпман, аммо бунинг мантиқий натижаси шундаки, у ҳам босимни ҳис қилиши керак бўлади. Бу ҳолат энди Германия томонидан, Европа томонидан бошқа давлатлар билан иттифоқда амалга оширилиши керак, шунда биз бу беллашувда ким кучлироқ эканлигини кўрамиз", – дея таъкидлади Роберт Ҳабек.
Эслатиб ўтамиз, Хитой ҳам АҚШнинг савдо божларига қарши чоралар кўришга ваъда берган эди.