Бугун 29 апрель, 2024 йил, душанба

O'ZB

Ким Кардашян президентликка номзодини қўйиши мумкин

Ким Кардашян президентликка номзодини қўйиши мумкин

Фотомодель ва актриса Ким Кардашяннинг сиёсат билан шуғулланиш эҳтимоли бор, деб ёзмоқда CNN.

Кардашян гиёҳванд моддаларни сақлашда айбланган 63 ёшли афроамерикалик Элис Жонсоннинг афв этилишига эришган. Актрисанинг сўзларига қараганда, бу воқеа унинг ҳаётини ўзгартириб юборган.

CNN журналистининг президентлик сайловларига номзодини қўйиши тўғрисидаги саволига Кардашян «Ҳеч қачон ‘ҳеч қачон’ деб бўлмайди. Лекин бу мен сайловларга тайёргарлик кўришни бошладим, дегани эмас», – дея жавоб берган.

Manba: daryo.uz

Киритилди: 12:48 17.06.2018. Ўқилди: 1688 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!