Жанубий Корея разведкаси Шимолий Корея раҳбари Ким Чен Иннинг вазни 140 килограммдан ошганини баҳоламоқда. Разведка маълумотларига кўра, унинг ҳолати «ўта даражадаги семириш» билан тавсифланган.
Жанубий Корея махсус хизматлари маълум қилишича, Ким Чен Ин кўп сигарета чекади ва юрак-қон томир касалликлари бўйича юқори хавф гуруҳига киради.
Разведка Ким Чен Иннинг соғлиғини мамлакат хавфсизлиги учун муҳим омиллардан бири сифатида баҳоламоқда. Унинг соғлиғи билан боғлиқ ҳар қандай ўзгариш Шимолий Корея ва минтақадаги вазиятга таъсир қилиши мумкин.