Ким Чен Ин Россия Президенти Владимир Путинга табрик телеграммасини юборди, деб хабар беради РИA Новости Шимолий Корея Телеграф агентлигига таяниб.
КХДР раҳбари Россия Президентига сиҳат-саломатлик ва мамлакат равнақи йўлида ишлашда муваффақият, Россия Федерациясининг барча аҳолисига фаровонлик тилади.
"Россия куни муносабати билан Сизга, Россия Федерацияси ҳукумати ва халқига самимий табрикларимни йўллайман... Бугун Россия халқи сизнинг ғайратли раҳбарлигингиз билан ҳар қандай қийинчиликни жасорат билан енгиб, катта муваффақиятларга эришмоқда, КХДР халқи бундан чин дилдан қувонади”, — деб ёзди Ким Чен Ин мактубда.
У, шунингдек, чуқур тарихий илдизларга эга бўлган "корейс-рус дўстлигининг қадимий анъаналари"ни янада мустаҳкамлаш ва ривожлантиришдан умид қилаётганини таъкидлади.