Ҳисоботда бўлинма томонидан ишлаб чиқарилган қирувчи ракета ҳақида қўшимча маълумотлар берилмаган. Бу хабар АҚШ ва Жанубий Кореянинг Ким Чен Ин Россияни қурол-яроғ билан таъминлаётгани ҳақидаги даъволари фонида юзага чиқмоқда.
“Ракеталар синов пайтида парвоз хусусиятлари ва аниқлиги бўйича талаб қилинадиган стандартларга жавоб беришини кўрсатди”, деб ёзди “KCNA” ўз саҳифасида.
Кимнинг айтишича, янги технологияларни ўз ичига олган “240 мм” ракета тизими ҳарбийларнинг артиллерия салоҳиятини кучайтиришда стратегик ўзгаришларга олиб келади.
Шунингдек, хабарда келтирилишича, Ким Чен Ин бобоси номидаги Ким Ир Сунг ҳарбий университетига мамлакат армияси ташкил топганининг йиллигини нишонлаш учун ташриф буюрган.