Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин АҚШ президенти Жо Байден маъмурияти билан ҳам "мулоқотга, ҳам қарама-қаршиликка" тайёрланишни ваъда қилди, деб ёзади Kyodo News.
Бу Байден маъмурияти билан ҳокимиятга келган январь ойида, Шимолий Корея ва Қўшма Штатлар ўртасидаги ядросизлантириш бўйича музокаралар 18 ойдан бери тўхтаб қолгандан кейин Кимнинг биринчи марта Байден маъмурияти билан гаплашиш истагини билдиради.
Пайшанба куни ҳукмрон Корея Ишчилар партияси Марказий қўмитасининг ялпи йиғилишида Ким "АҚШнинг янги ташкил этилган маъмуриятининг сиёсий тенденцияларини батафсил таҳлил қилди", деб хабар қилди Кореянинг расмий марказий ахборот агентлиги.
Ким "мулоқотга ҳам, қарама-қаршиликка ҳам, айниқса, давлатимизнинг қадр-қиммати ва унинг мустақил тараққиёти манфаатларини ҳимоя қилиш учун қарама-қаршиликка тўлиқ тайёргарлик кўриш зарурлигини таъкидлади".
У "кескин ва тезкор чоралар кўришга ва тез ўзгариб турадиган вазиятни енгишга, шунингдек, Корея ярим оролидаги вазият устидан барқарор назорат ўрнатишга эътибор қаратишга чақирди", дейилади баёнотда.