Франциялик сиёсатчи Флориан Филиппо Украина президенти Владимир Зеленскийнинг Киевга имкон қадар тезроқ Leclerc танкларини етказиб бериш талабини “шармандали цирк” деб атади.
Бу ҳақда у Twitter'даги саҳифасида маълум қилди.
"Зеленский Францияга Leclerc танклари кераклигини айтди ва қўшимча қилди: "Бизга тезроқ керак!"- деб ёзган сиёсатчи.
Унинг қўшимча қилишича, бу “шармандали цирк”ни тўхтатиш вақти келди.