Киев шаҳар кенгаши келгуси йил учун пойтахт бюджетини қабул қилди. Шаҳар мэри Виталий Кличко шаҳарнинг асосий молиявий ҳужжатини "омон қолиш бюджети" деб атади.
Қайд этилишича, бюджет даромадлари 66,3 миллиард гривна (тахминан 1,8 миллиард доллар), харажатлар 65,6 миллиард гривна (1,7 миллиард доллар) миқдорида режалаштирилган.