Киев вилоятида бир ўғри ҳодиса чоғида ухлаб қолди. Буни мутахассислар йил ўғрилиги деб эътироф этишмоқда.
Киев вилоятининг Бровари шаҳрида истиқомат қилувчи бир ўғри йигит ўзининг собиқ ишхонасига кириб, компьютер техникаларини ўғриламоқчи бўлганида ҳолдан тойиб, ухлаб қолди.
"Қоровул бизга бир йигит компьютер техникаларини ўғриламоқчи бўлаётганини билдирди. Полиция патруль машинаси бир неча дақиқада етиб келди ва у ерда бамайлихотир ухлаб ётган эркакни топди. Ўғри 27 ёшли маҳаллий фуқаро бўлиб чиқди", ― дейди полиция.
Ҳуқуқни ҳимоя қилиш вакиллари жиноятчини текшириб кўришганида унинг қонида амфетамин борлиги маълум бўлди.
hronika. info