Михаил Ежел Россия Қора денгиз флотини Қримда жойлаштириш бўйича Харков келишувлари бўйича музокаралар олиб боришда давлатга хиёнат қилишда айбланмоқда, дейилади Украина Давлат тергов бюроси баёнотида.
Михаил Ежел 2010-2012 йилларда Украина мудофаа вазири лавозимида ишлаган. Кейинчалик у Украинанинг Беларусдаги элчиси этиб тайинланди ва бу лавозимда 2015 йилнинг майигача ишлади. 2018 йилда у Беларусда қочқин мақомини олди.