Бугун 7 июль, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Киевда қозоғистонлик фаол ўлдирилди

Киевда қозоғистонлик фаол ўлдирилди

Қозоғистонлик мухолифатчи ва блогер, БАСE ахборот канали раҳбари Айдос Содиқов Киевда вафот этди. Бу ҳақда унинг рафиқаси, журналист Наталя Содиқова хабар берди.

«Айдос Қозоғистон учун жон берди, қотиллар қўлида шаҳид бўлди, ўн уч кун давомида реанимацияда ўз ҳаёти учун курашди, аммо унинг ўлими Тўқаевнинг виждонига боғлиқ», деб ёзди у Фаcэбоокъда.

Айдос Содиқовга суиқасд 18 июнь куни унинг Киевдаги уйи ҳовлисида содир бўлган. Украина Бош прокуратурасининг маълум қилишича, қотил блоггер ва унинг рафиқаси бўлган машинага югуриб келиб, Содиқовга қарата ўқ узган. Блоггер оғир аҳволда касалхонага юборилган. Унинг хотини жабрланмаган.

Гумонланувчилар Қозоғистоннинг икки фуқароси Олтой Жаканбоев ва Мейрам Каратаевдир. Суиқасддан сўнг улар ғойиб бўлган, кейин эса Молдовага кетган. 22 июнь куни Қозоғистон Бош прокуратураси Жаканбаев полицияга таслим бўлганини маълум қилди.

Украинада Олтой Жаканбоев ва Мейрам Каратаев сиртдан ҳибсга олиниб, халқаро қидирувга берилган. Қозоғистон расмийлари аллақачон Содиқовга суиқасд уюштиришда гумонланувчини Украинага экстрадиция қилмаслигини маълум қилган.

Киритилди: 11:44 02.07.2024. Ўқилди: 1018 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!