Киев вилояти ҳукумати бир кечада пойтахт ва унинг атрофидаги ҳудудларга юборилган 56 та рус дронидан 53 тасини уриб туширишга муваффақ бўлганини маълум қилди.
Губернатор Руслан Кравченконинг айтишича, қолган учта ракетадан муҳим инфратузилмага ҳеч қандай зарар етмаган.
«Россиянинг ҳужумчи учувчисиз учоқлари турли йўналишлардан ва турли гуруҳларда Киевга йўл олган», — деб ёзди Киев ҳарбий маъмурияти раҳбари Сергей Попко Телеграмъда.
«Дастлабки маълумотларга кўра, Киевда қурбонлар ва вайроналар йўқ».