Бугун 23 ноябрь, 2026 йил, душанба

O'ZB

Киев Бирлашган экспедиция кучларидан қурол сўради

A A A
Киев Бирлашган экспедиция кучларидан қурол сўради

Володимир Зеленский ўнта давлат — Буюк Британия, Шимолий Европа ва Болтиқбўйи мамлакатларини ўз ичига олган Бирлашган экспедиция кучларига аъзо давлатлар йиғилишида видео алоқа орқали нутқ сўзлади. Украина президенти Европа етакчиларидан мамлакатни қурол-яроғ, хусусан, танклар ва ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари билан таъминлашни сўради.

2014 йилда Лондон ташаббуси билан тузилган Бирлашган экспедиция кучларининг вазифалари БМТнинг тинчликпарвар миссиялари ҳамда инсонпарварлик ҳаракатлари доирасида фаолият юритиш ва потенциал душманларни, шу жумладан Қрим аннексия қилинганидан кейин Россия Федерациясини ҳам тийиб туришни ўз ичига олади.

Киритилди: 08:01 20.12.2022. Ўқилди: 2414 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда