AҚШ генерали Марк Милли, агар Россия Украинага тўлиқ миқёсда бостириб кирса, Киев 72 соат ичида “қулаши” мумкинлигини айтди. Бу ҳақда Fox News маълум қилди.
Манба Россиянинг Украинага тўлиқ миқёсли бостириб кириши Киевнинг 72 соат ичида “қулаши”га олиб келиши ва 15 минг украиналик ҳарбийнинг ва 4000 нафар россиялик ҳарбийнинг ҳалок бўлиши мумкинлигини айтди.
Қўшма Штатлар ҳам йирик қочқинлар ва муҳожирлар инқирозига тайёргарлик кўриш устида ишламоқда, дейди манбалар. Европа иттифоқчилари ҳам “Украина фуқаролари Европанинг бошқа ҳудудларига қочиб кетади” деган тахминда мигрантлар оқимини муҳокама қилмоқда.