Бугун 19 сентябрь, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Кениядаги мактаб ёнғинида 17 нафар ўқувчи ҳалок бўлди

Кениядаги мактаб ёнғинида 17 нафар ўқувчи ҳалок бўлди

Кения марказидаги бошланғич мактаб-интернатда ёнғин содир бўлиб, 17 нафар ўқувчи ҳалок бўлди. Бу ҳақда Reuters маҳаллий полицияга таяниб хабар беради

- Ёнғин вақтида 17 нафар ўқувчи ҳалок бўлди, 14 нафари тан жароҳати олди. Ҳозир воқеа жойида гуруҳимиз ишламоқда, - деди расмий вакиллар.

Мамлакат президенти Уильям Руто ушбу мудҳиш воқеани чуқур ўрганишни тегишли идораларга топшириши ва айбдорлар жавобгарликка тортилишини маълум қилди.

Маълумот учун, Кенияда сўнгги йилларда мактабларда бир неча марта ёнғин содир бўлган. Хусусан, 2001 йилда Найроби яқинидаги Кянгули ўрта мактаби ётоқхонасида ёнғин содир бўлиб, 58 нафар ўқувчи ҳалок бўлган. 2012 йилда Кения ғарбидаги Хома-Бей округидаги мактабда саккиз нафар ўқувчи худди шу сабаб билан вафот этган.

Киритилди: 21:05 06.09.2024. Ўқилди: 840 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!