Қўшма Штатлар Россия-Украина можаросини ҳал қилиш доирасида Днепр дарёсининг ғарбида Британия, Франсия, Германия ва Полша қўшинларини жойлаштириш масаласини муҳокама қилмоқда.
Бу ҳақда АҚШ президентининг Украина бўйича махсус вакили Кейт Келлог Фох Неwс телеканалига берган интервюсида маълум қилган.
"Биз қўллаб-қувватловчи кучлар ҳақида гапираяпмиз. Бу Э3 кучлари деб аталадиган нарса, аммо ҳозир инглизлар, франтсузлар ва немислар, шунингдек, поляклар ҳақида гапирадиган бўлсак, бу аслида Э4. Днепр дарёсининг ғарбий қисмидаги куч унинг алоқа зонасидан ташқарида эканлигини англатади ", деди Келлогг.