Бугун 4 май, 2024 йил, шанба

O'ZB

Келаётган ойлар Украина учун жуда қийин бўлади - Буданов

Келаётган ойлар Украина учун жуда қийин бўлади - Буданов

Май ойининг ўрталаридан июн ойининг бошигача Украина анча қийин вазиятга дуч келади.

Бу ҳақда Украина Мудофаа вазирлиги Бош разведка бошқармаси бошлиғи Кирилл Буданов BBC'га берган интервюсида маълум қилди, деб ёзади “Репорт”.

Унинг сўзларига кўра, бу нафақат фронтга ёки ички сиёсий вазиятга, балки ҳамма нарсага боғлиқ:

“Бизнинг баҳолашимизга кўра, яқин келажакда анча қийин вазият юзага келади. Аммо бу фожиали бўлмайди. Россия комплекс чораларга мурожаат қилади. Бу май ойининг ўрталаридан июн ойининг бошига қадар содир бўлади".

Эслатиб ўтамиз, Россия ва Украина ўртасидаги уруш 2022 йилнинг 24 февралида бошланган.

Киритилди: 12:00 22.04.2024. Ўқилди: 1847 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!