Бугун 24 август, 2019 йил, шанба

O'ZB

Кеча президент 71 нафар раҳбарни ишдан бўшатган

Кеча президент 71 нафар раҳбарни ишдан бўшатган

Кеча, 9 июль куни Украина Президенти Владимир Зеленский 71 нафар давлат туман раҳбарларини лавозимидан бўшатди. Бу ҳақда Украина Президенти сайтида маълум қилинди.

"Qalampir" нашрига кўра, туман раҳбарларининг бирданига бўшатилишининг сабаби битта – Украинанинг собиқ Президенти Пётр Порошенконинг ваколат муддати тугагани экани айтилган.

Маълумот учун, Украинанинг янги Президенти мамлакатдаги барча губернаторларни алмаштириш тарафдори. Владимир Зеленский бундан аввал 15 вилоят раҳбарларини ишдан бўшатганди.

Эслатиб ўтамиз, Владимир Зеленский жорий йилнинг 30 март куни Украинада ўтказилган президентлик сайловларининг иккинчи турида ғалаба қозонди. Зеленский иккинчи турда Украинанинг собиқ Президенти Пётр Порошенко билан рақобатлашди. У 20 май куни қасамёд қабул қилиб, давлат раҳбари сифатида иш бошлади.

Киритилди: 15:32 10.07.2019. Ўқилди: 5289 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади, ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!