Бугун 30 апрель, 2024 йил, сешанба

O'ZB

Каттақўрғонлик эркак акасини дўппослаб, ўлдириб қўйди

Каттақўрғонлик эркак акасини дўппослаб, ўлдириб қўйди

Самарқанд вилоятида фуқаро акасининг умрига зомин бўлди.

ИИВ хабарига кўра, 17 июль куни Каттақўрғон туманида яшовчи 33 ёшли У.Т. “Маржона” ошхонасида акаси 47 ёшли О.Т. билан бирга спиртли ичимлик истеъмол қилган ва уйларига кетаётган вақтларида ўрталарида ўзаро жанжал юзага келган. Жанжал вақтида акасининг танасини турли жойларига уриб-тепиб, жароҳат етказган.

“Натижада О.Т. касалхонага ётқизилган ва кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамай вафот этган”, - дейилади хабарда.

Ҳозирда жиноятчи ушланган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

Киритилди: 13:15 19.07.2019. Ўқилди: 1888 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!