Бугун 19 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

Каттақўрғон тумани ҳокими Аъзамхон Баҳромов вафот этди

Каттақўрғон тумани ҳокими Аъзамхон Баҳромов вафот этди

Самарқанд вилояти Каттақўрғон тумани ҳокими Аъзамхон Баҳромов 19 октябрь куни 60 ёшида вафот этди. Бу ҳақда туман ҳокимлиги ахборот хизмати хабар қилди.

Маълум қилинишича, унинг жанозаси 19 октябрь куни Тошкентда бўлиб ўтади. Марҳумнинг ўлими сабаблари очиқланмаган.

Меҳнат фаолияти давомида Вазирлар маҳкамасида турли лавозимларда ишлаб келган Аъзамхон Баҳромов 2000—2001 йилларда бош вазир котибияти мудири, 2006—2008 йилларда Самарқанд вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи, 2017 йилда Қўшработ тумани ҳокими, 2017 йилдан ҳозирги кунга қадар Каттақўрғон тумани ҳокими лавозимида ишлаб келаётган эди.

Киритилди: 10:41 19.10.2020. Ўқилди: 3733 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!