Бугун 2 май, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Каттақўрғон ҳокимият биноси томи қулаши натижасида жароҳатланган фуқаронинг аҳволи маълум қилинди

Каттақўрғон ҳокимият биноси томи қулаши натижасида жароҳатланган фуқаронинг аҳволи маълум қилинди

Туман тиббиёт бирлашмасига ётқизилган фуқаро Шаҳобиддин Файзиевнинг аҳволи оғир.

Каттақўрғон тумани ҳокимият биносининг том қисми тан жароҳати олиб, туман тиббиёт бирлашмасига ётқизилган фуқаро Шаҳобиддин Файзиевнинг аҳволи оғир. Бу ҳақда Каттақўрғон туман тиббиёт бирлашмаси реанимация бўлими мудири Ҳ. Боймуродов «Замон» информацион дастурига маълум қилган.

«Бемор касалхонага енгил кома ҳолатида, бош мия очиқ жароҳати билан келтирилган. Барча мутахассислар томонидан кўриклардан ўтказилган. Ҳозирги кунда унинг умумий аҳволи оғирлигича қолмоқда», – деди Ҳ. Боймуродов.

Беморнинг отаси Ш. Файзиевнинг сўзларига кўра, ўғли кадастр хизматига мурожаат қилиш мақсадида ҳокимиятга борган.

Бундан аввал, 15 октябрь куни Каттақўрғон тумани ҳокимият биносининг том қисми ерга қулаб, бир киши вафот этгани, яна бир киши жароҳатлангани ҳақида хабар қилган эдик.

Киритилди: 14:44 19.10.2018. Ўқилди: 1593 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!