Бугун 18 апрель, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

«Катта таниши»ига «орқа қилган» сурхондарёлик раҳбар ишдан олинди

«Катта таниши»ига «орқа қилган» сурхондарёлик раҳбар ишдан олинди

Сурхондарё вилояти газлаштириш бошқармаси бошлиғи Эркин Муродов лавозимидан озод этилди.

7news.uz нинг ёзишича, Эркин Муродов иш фаолиятида маҳаллийчилик ва таниш-билишчиликка йўл қўйгани учун ишдан олинган.

Бироз аввалроқ, ижтимоий тармоқда Эркин Муродов ўтказган мажлислардан бирида ёзиб олинган аудио тарқалганди. У ўзига ҳеч ким дахл қилолмаслиги ва юқорида ўзини қўллайдиган катта танишлари борлиги ҳақида очиқ гапирганди.

Қайд этиш керакки, 2018 йилнинг августида ўтказилган Ўзтрансгаз АЖ ҳудудий газ таъминоти филиаллари раҳбарлари иштирокида ўтказилган видеоселектор вақтида ишда йўл қўйилган камчиликлари учун Сурхондарё вилояти газлаштириш бошқармаси бошлиғи Эркин Муродов билан меҳнат шартномасини бекор қилиш тўғрисидаги буйруқ чиқарилганди. Аммо у шундан кейин ҳам лавозимини сақлаб қолаётганди.

Киритилди: 18:31 05.04.2019. Ўқилди: 2878 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!