ФВВ қутқарувчилари “Катта чимён” тоғида адашиб қолган фуқароларга ёрдам бериб, уларни пастга олиб тушган.
Маълум қилинишича, 2024 йил 21 сентябр куни соат 16:15 да Тошкент вилояти ФВБга Бўстонлиқ тумани “Чимён” маҳалла ҳудудидаги “Катта чимён” тоғига тўрт нафар фуқаро сайр қилиш мақсадида бориб, йўлдан адашиб қолганлиги ҳақида хабар келиб тушган.
Хабарга асосан, Чимён ёнғин-қутқарув отрядидан бир гуруҳ қутқарувчилар зудлик билан айтилган манзилга етиб бориб, фуқаролар хавфсиз ҳудудга олиб тушилган.
Қайд этилишича, фуқаролардан ҳеч бири тан жароҳати олмаган.