Бугун 19 ноябрь, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

Католиклар мусулмонларга нега миннатдорчилик билдирди?

A A A
Католиклар мусулмонларга нега миннатдорчилик билдирди?

Ҳиндистоннинг Керала штатилик католик руҳонийси Сану Путхессери масжид минбаридан туриб мусулмонларга сув тошқини пайтида кўрсатган ёрдамлари учун миннатдорчилик билдирди. Бу ҳақда Hindustan Times хабар бермоқда.

Руҳонийнинг айтишича, тошқин пайтида уйларини тарк этишга мажбур бўлган 600 га яқин киши Ачинакомдаги Авлиё Антоний черковидан қўним топган. Аммо бир неча кун ўтиб черковда озиқ-овқат ва бирламчи эҳтиёж ашёлари тугаб қолган. Руҳоний ёрдам сўраб масжидга мурожаат қилганидан сўнг ўнлаб мусулмонлар черковга озиқ-овқат ва сув олиб келган.

“Қандай миннатдорчилик билдиришни билолмаяпман. Мен имомга ва бошқа мусулмонларга раҳмат айтиш учун келган эдим, аммо хонақоҳга киришимга ва ҳатто минбардан туриб сўзлашимга рухсат беришди”, – деди Сану Пурхессери.

Киритилди: 11:40 04.09.2018. Ўқилди: 2314 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар