Бугун 20 ноябрь, 2026 йил, жума

O'ZB

Карманада маҳкумлар муддатидан аввал озод этилди

A A A
Карманада маҳкумлар муддатидан аввал озод этилди

Инсон ҳуқуқ ва эркинликлари олий қадрият ҳисобланади, инсоннинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоялаш давлат сиёсатининг устувор йўналиши сифатида эътироф этилган.

Мамлакатимиздаги бугунги шароитда суд органлари ваколати доирасида иш кўришни давом эттирмоқда, шу ўринда жиноят ишлари бўйича Кармана туман суди жамиятимизда инсонпарварликка қаратилган ишларни амалга ошириб, шунингдек фуқароларимизнинг судга бўлган ишончини янада ошириш йўлида 2020 йил 22 апрель куни Ўзбекистон Республикаси ЖК 73-моддаси билан боғлиқ бўлган 6 нафар маҳкумга нисбатан ишларни кўриб чиқди. Жиноят ишлари бўйича Кармана туман суди раиси Ж.Каримов "ANIQ.UZ"га маълум қилди.

Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 73-моддасида маҳкум жазони ўташ даврида ўрнатилган тартиб-қоида талабларни бажарган ва меҳнатга ҳалол муносабатда бўлган тақдирда жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилиш қўлланилиши мумкинлиги кўрсатилган.

Шу асосида, 6 нафар маҳкум муқаддам жиноят содир этиб, содир этган жиноятларини моҳиятини тушуниб етганлиги, тузалиш йўлига кириб, ижтимоий меҳнатга нисбатан бўлган муносабати ижобий томонга ўзгарганлиги, ўрнатилган тартиб-қоида талабларни бажариб, меҳнатга ҳалол муносабатда бўлганлиги боис, ахлоқ тузатиш ишлари жазосидан муддатидан илгари шартли равишда озод қилинди.

 

 

Киритилди: 12:56 22.04.2020. Ўқилди: 3572 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар