Бугун 23 ноябрь, 2026 йил, душанба

O'ZB

Карл III Австралия давлат раҳбари, деб эълон қилинди

A A A
Карл III  Австралия давлат раҳбари, деб эълон қилинди

Буюк Британия Қироли Карл III якшанба куни Австралиянинг янги раҳбари, деб эълон қилинди. Бу ҳақда “SBS” телеканали хабар берди.

Бугун Канберреда парламент биносида ўтган маросим чоғида Австралия Бош вазири Энтони Альбанезе бу ҳақда маълум қилди.

У, шунингдек, Қиролича IIнинг вафоти муносабати билан 22 сентябрда мамлакатда мотам куни, деб эълон қилди. 19 сентябрь куни Лондондаги Вестминстер аббатлигида бўлиб ўтадиган монархнинг дафн маросимида Австраиляи ҳукумат раҳбари ва генерал-губернатор Дэвид Херли иштирок этишади.

Киритилди: 19:13 11.09.2022. Ўқилди: 4434 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда