Хитойлик олимлар истиқболли кашфиёт қилишди – улар карбонат ангидридни самарали мураккаб углеводларга: шакар, фруктоза, глюкоза ва озиқ-овқат ва кимё саноатида қўлланилиши мумкин бўлган бошқа органик моддаларга айлантиришни ўргандилар. Бу бир вақтнинг ўзида иккита глобал муаммони ҳал қилади: Ер атмосферасидаги карбонат ангидрид миқдорини камайтириш ва озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш.
Хитой асосан иссиқ ва нам иқлими бўлган мамлакат сифатида ўзини шакарқамиш ёки лавлаги билан тўлиқ таъминлашга қодир. Шу жиҳатдан олимлар CО₂ дан мураккаб углеводларни самарали синтез қилиш жараёнини яратишга муваффақ бўлишгани айни муддаодир.
Карбонат ангидридни конвертация қилишнинг истиқболли усули лабораторияда муваффақиятли синовдан ўтказилди. Олимлар технологияни тижорат ишлаб чиқариш босқичига олиб чиқишга ваъда беришмоқда.