Бугун 20 апрель, 2024 йил, шанба

O'ZB

Карантин вақтида "5000 қадам" тадбири ўтказилишига "СЭС" рухсат бермаган

Карантин вақтида "5000 қадам" тадбири ўтказилишига "СЭС" рухсат бермаган

5000 қадам лойиҳаси оммавий бўлмаслиги керак. Яъни одамлар жамоавий юришлари эмас, балки ҳар бир шахс карантин қоидаларига риоя қилган ҳолда ва ижтимоий масофани сақлаган ҳолда ўзи учун кунига 5000 қадам пиёда юрса, соғлиғи учун фойдадан холи бўлмайди.

Ижтимоий тармоқларда муҳокамаларга сабаб бўлган ва "СЭС" рухсат берди" деган хабарлар хеч қандай асосга эга эмас. Бу ҳақда Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги директорининг биринчи ўринбосари Ботиржон Қурбонов маълум қилди.

"Оммавий тадбирлар Республика махсус комиссиясининг тегишли қарорлари билан бекор қилинган ва бу каби тадбирларни ўтказишга рухсат бериш Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги ҳамда унинг ҳудудий марказлари ваколатига кирмайди.

Аммо агентлигимиз коронавирус инфекцияси тарқалишини олдинии олиш бўйича профилактик, эпидемияга қарши, шунингдек инсонларни саломатлигини мустаҳкамлаш борасидаги зарур талаб ва тавсияларни ишлаб чиқади, бу жиҳатдан мазкур масалаларни мувофиқлаштирувчи еткачи ҳисобланади", — деди у.

Киритилди: 13:18 29.05.2020. Ўқилди: 2230 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!