«Капиталбанк» UzAuto Motors автомобилларини харид қилиш учун онлайн-кредитлашни йўлга қўйди. Бу ҳақда компания матбуот хизмати хабар бермоқда.
Қайд этилишича, «Капиталбанк» автокредитни онлайн расмийлаштиришни таклиф қила бошлаган. Кредитни қуйидаги моделдаги автомобилларни харид қилиш учун олиш мумкин:⠀
Онлайн ариза қолдириш учун зарур ҳужжатлар:
Карантин билан боғлиқ вазият ҳамда даромад тўғрисида маълумотнома олишнинг мураккаблигини инобатга олган ҳолда «Капиталбанк» сизнинг жамғариб бориладиган пенсия дафтарчангиздаги маълумотлардан келиб чиқиб зарур маълумотларни йиғиб олади.
Автомобиль хариди учун avto.kapitalbank.uz сайтидаги зарур шаклни тўлдириб, ариза қолдириш мумкин. Шундан сўнг банк ходимлари харидор билан боғланади ва кейинги қадамлар ҳақида кўрсатма беради.