Бугун 23 ноябрь, 2026 йил, душанба

O'ZB

Карантин қоидаларини жорий этмаган масъулларга ҳайфсан эълон қилинди

A A A
Карантин қоидаларини жорий этмаган масъулларга ҳайфсан эълон қилинди

Бугун Қашқадарё вилояти ҳокими З.Мирзаев Шаҳрисабз шаҳри ва Яккабоғ туманида карантин қоидаларига қай даражада амал қилинаётганлиги билан танишди. Ўрганиш жараёнида бир қатор камчиликлар аниқланди. Ўрганиш якунлари юзасидан вилоят махсус комиссиясининг йиғилиш қарори ҳам қабул қилинди.

Унга кўра, карантин қоидалари ва санитария чекловларига риоя қилиш юзасидан тушунтириш ишларини самарали ташкил этмаган Санитария-эпедимиологик осойишталик марказининг Шаҳрисабз шаҳар ва Яккабоғ тумани бўлимлари раҳбарлари Ф.Жуманов ва О.Эшқобиловага ҳамда Санитария эпедимиология назорати инспекцияси Шаҳрисабз шаҳар ва Яккабоғ туман филиаллари раҳбарлари Қ.Худойқулов ва Ч.Қодировларга хайфсан эълон қилинди.

 

Киритилди: 17:54 09.04.2020. Ўқилди: 3404 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда