Франциянинг По шаҳрида ҳуқуқ-тартибот ходимлари карантин пайтида тунни "Ашан" гипермаркетида ўтказган одамни ушлашди, у спиртли ичимлик ичиб, беҳаё фильмларни томоша қилган, деб хабар беради 20Minutes.
"Якшанба куни эрталаб Пода бир киши ҳибсга олинган. У туни билан гипермаркетда қамалган, у ерда спиртли ичимликлар ичган", деб ёзади газета.
Тунги саёҳат эркакнинг ҳаддан ташқари маст бўлганлиги сабабли шифохона палатасига ётқизилиши билан тугади. Польша фуқароси гипермаркетда 15 минг евро қийматидаги нарсаларни синдириб ташлаган.