Канада Украинага 440 миллион Канада доллари (305,7 миллион АҚШ доллари) миқдорида янги ҳарбий ёрдам пакетини ажратишга қарор қилди . Бу ҳақда ҳукуматнинг эълон қилинган баёнотида айтилади .
“Бугун Украина мудофаа бўйича алоқа гуруҳининг 25-йиғилишида миллий мудофаа вазири Билл Блер Украинага 440 миллион долларлик ҳарбий ёрдам кўрсатишини эълон қилди”, — дейилади хабарда.
Хусусан, ушбу сумманинг қарийб 139 миллион доллари Чехиянинг Украинага йирик калибрли ўқ-дориларни харид қилиш ва етказиб бериш ташаббусига йўналтирилади .