Бугун 6 май, 2024 йил, душанба

O'ZB

Канада Эрон ҳарбий раҳбариятига қарши санкциялар киритди

Канада Эрон ҳарбий раҳбариятига қарши санкциялар киритди

Канада ҳукумати Эрон мудофаа вазири Муҳаммад Ризо Аштианийга қарши санкциялар киритди. Бу ҳақда Канада ташқи ишлар вазирлиги хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, санкциялар Эрон Қуролли кучлари марказий штаб қўмондони Хатам ал-Анбияга нисбатан ҳам қўлланилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШ Молия вазирлиги Эронга қарши санкциялар рўйхатини саккиз нафар жисмоний шахс ва 15 компанияни ўз ичига олган ҳолда кенгайтирган эди.

Вазирликнинг чекловлари бешта кема ва битта самолётга тегишли.

Киритилди: 17:15 26.04.2024. Ўқилди: 453 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!