Мамлакат Бош вазири Марк Карни Исроил ва Ливан ўртасидаги ўт очишни тўхтатиш ҳақидаги келишувни ҳамда Эроннинг "бўғозни қайта очиш" ҳақидаги баёнотини хушхабар деб атади.
"Канада сўнгги пайтларда жавоб ҳужумлари ва иқтисодий босимга дуч келган Форс кўрфазидаги ҳамкорлари билан тўлиқ бирдам эканини билдиради", — деб ёзди Карни ўзининг X саҳифасида.
Франция президенти Эммануэл Макрон ва Британия Бош вазири Кир Стармер билан бўлиб ўтган телефон мулоқотидан сўнг, Карни Канада ушбу муҳим бўғоз йўлида хавфсиз ҳаракатланишни тиклаш бўйича Франция ва Буюк Британиянинг дипломатик саъй-ҳаракатларини қўллаб-қувватлашини таъкидлаб ўтди.