Камқонлик кўп аёлларда учрайдиган касаллик. Камқонлик натижасида беморни ҳолсизлик, тери рангининг оқариши ва тез чарчаш кабилар сиқувга олади.
Муаммони бартараф этиш учун қон қувватини тиклаш муҳим. Бунда Сизга оддий овқатланиш қоидалари ёрдам беради.
💧 Сув ичишни унутманг
☝️🏼 Фақат суюқлик оддий қайнатилган сув бўлиши шарт. Чунки чой ва қаҳва кабилар пешоб ҳайдаш хусусиятига эга бўлиб, организмдан сувни ҳайдаб чиқаради. Натижада қон учун муҳим бўлган суюқлик миқдори камаяди.
🧁 Ширинликлар...
👉🏼 Шакар қоннинг қуюқлашишига сабаб бўлади. Қуюқ қон эса организм бўйлаб қийин ҳаракатланади. Шу сабабли қонни қуюқлаштирадиган ширинликларни кўп еманг. Бироқ ширинлик ўрнига асал ейишингиз мумкин. У ҳам мазали ва шифобахшдир.
🍜 Хамирли таомлар ва сут маҳсулотларига нима деймиз?
☝️🏼 Сут маҳсулотлари моддалар алмашинувини ва қон айланишини секинлаштиради, десам ҳайрон бўлсангиз керак. Лекин бу ҳақиқат. Хамирдан тайёрланган егуликлар ҳам шундай муаммони келтириб чиқаради. Шу сабабли ширин булочкалар ва сут маҳсулотларини чеклашга тўғри келади. Бироқ улардан мутлақо воз кечиш ҳам нотўғри. Фақат уларни истеъмол қилишда меъёрга эътибор қаратсангиз бўлгани.
🥱 Уйқу ҳам муҳим!
👉🏼 Уй юмушлари, фарзанд тарбияси кабилар билан бўлиб, кўпинча аёллар уйқуга тўймайди ва бунга ўрганиб ҳам қолган. Аммо камқонликда уйқу жуда муҳим.
Даволовчи таомлар!
➖ Ҳар қандай маҳсулот ўз вақтида ва ўрнида қабул қилинса, даволовчи хусусиятга эга. Камқонликдан бемор дардига малҳам бўлувчи маҳсулот бисёр. Шулардан бири анордир. Унинг шарбати қонга қувват бағишлайди.
➖ Гўшт, айниқса, мол жигари ва қўй гўшти камқонликка чалинган бемор таомномасида доимо бўлиши лозим.
➖ Буғдой ёки сўк (пшено) суюқликни организмда ушлаб қолиш хусусиятига эга ва бўғимлар ҳамда қонга керакли бўлган сувни етказишга хизмат қилади.
➖ Зиғир уруғидан тайёрланган бўтқа қонни кўпайтиради. У қонни суюлтиради ва томирларни тозалайди. Бундан ташқари, углевод алмашинувига ҳам ижобий таъсир кўрсатади. Қондаги қандни ҳайдайди.
➖ Гречка ҳам камқонликда жуда фойдали.
❗️ Юқорида айтиб ўтилган маҳсулотлар таомномадан муқим ўрин олса, сизни камқонлик сиқувга олмайди.