Бугун 28 август, 2026 йил, жума

O'ZB

«Камп Ноу» 2029 йилги Чемпионлар лигаси финалига асосий даъвогар

«Камп Ноу» 2029 йилги Чемпионлар лигаси финалига асосий даъвогар

«Камп Ноу» стадиони 2029 йилги Чемпионлар лигаси финалини қабул қилиш учун асосий даъвогар бўлиб турибди. Бу ҳақда derbyderbyderby.it Испаниянинг Mundo Deportivo нашрига таяниб хабар берди.

Каталониядаги стадионнинг асосий рақобатчиси Лондондаги афсонавий «Уэмбли» ҳисобланади. Мезбон стадион бўйича якуний қарор 15 сентябрь куни, УЕФА ижроқўмитасининг Грециянинг Салоники шаҳрида ўтадиган йиғилишида қабул қилиниши кутилмоқда.

«Камп Ноу» аввал ҳам Чемпионлар лигаси финалларига мезбонлик қилган. Энг машҳур финаллардан бири 1999 йил май ойида бўлиб ўтган. Ўшанда «Манчестер Юнайтед» «Бавария»ни драматик тарзда мағлуб этган, манчестерликлар ўйин сўнгида вазиятни ўз фойдасига буриб, ғалабани қўлга киритган эди.

Киритилди: Бугун 09:56. Ўқилди: 54 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!