Бугун 4 май, 2024 йил, шанба

O'ZB

Камбожа шаҳзодасининг турмуш ўртоғи ЙТҲда ҳалок бўлди (фото)

Камбожа шаҳзодасининг турмуш ўртоғи ЙТҲда ҳалок бўлди (фото)

Камбожа шаҳзодасининг турмуш ўртоғи Оук Пхалла мамлакат жанубида рўй берган ЙТҲ сабаб ҳалок бўлди. Шаҳзода Нородом Ранаритнинг ўзи эса шифохонага жойлаштирилган. "Синхуа"агентлиги полиция вакилларига асосланиб, шу ҳақида хабар берди.

ЙТҲ маҳаллий вақт билан соат 9:00 да Кампонгсаом провинциясида рўй берган. Дастлабки маълумотларга кўра, шаҳзоданинг автомобилига қарама-қарши йўналишда ҳаракатланаётган такси келиб урилган. Ундаги 5 нафар йўловчи турли жароҳатлар олган. 

"Шаҳзоданинг турмуш ўртоғи оғир жароҳатлар туфайли соат 12:23 да ҳаётдан кўз юмди", - дея маълум қилди провинция полицияси вакили Чун Нарин. Унинг сўзларига кўра, 74 ёшли шаҳзода Пномпен шифохонасига етказилган. 

Таъкидлаш жоизки, бу Камбожа қироллик оиласи вакиллари иштирокидаги биринчи ЙТҲ эмас. 2015 йилда шаҳзоданинг кортежи юк машинасига урилиши натижасида 6 киши жабрланганди. 

Manba: kun.uz

Киритилди: 19:15 17.06.2018. Ўқилди: 2096 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!